1

GM Uzbekistan: «Chevrolet Orlando» русумли автомобилини ишлаб чиқариш тўхтатилди

ЖАМИЯТ 23.04.2018, 09:49
GM Uzbekistan: «Chevrolet Orlando» русумли автомобилини ишлаб чиқариш тўхтатилди

«Chevrolet Orlando» русумли автомобиль сотиб олиш бўйича келаётган мурожаатларни инобатга олган ҳолда, ушбу русумдаги автомобилларни GM Uzbekistan АЖ томонидан ишлаб чиқарилиши жорий йил 16 апрелидан тўхтатилганини маълум қилади.

Аввалроқ хабар қилинганидек, «Chevrolet Orlando» автомобилларини ҳарид қилиш тўғрисидаги аризаларни рўйҳатдан ўтказиш 2017 йил ноябрь ойидан тўхтатилган эди.

"GM Uzbekistan АЖ "Chevrolet Orlando" русумидаги автомобилларга тузилган шартномалар бўйича истеъмолчилар олдида ўзининг мажбуриятларини ўз вақтида бажарилишини ҳамда шартнома шартларида белгиланган муддатларда автомобилни тўлиқ етказиб берилишини таъминлайди", - дейилган хабарномада.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1