Корхона ҳисобидан 89.400 АҚШ долларни ўмарган хакер қўлга олинди

ЖИНОЯТ 23.04.2018, 11:22
Корхона ҳисобидан 89.400 АҚШ долларни ўмарган хакер қўлга олинди

Тошкент шаҳрининг М.Улуғбек туманида корхона ҳисобидан 89.400 АҚШ долларни ўмарган хакер қўлга олинди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

"20 апрель куни туман ИИБга тушган хабарга кўра, 2017 йил январь ойидан ноябрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида Қорасув бўйи кўчаси 117-уйда яшовчи, “Фидо Бизнес” МЧЖ етакчи дастурчи мутахассиси, 1982 й.т. И.Мухаметханов компьютер тизимига ғайриқонуний йўл билан кириб, банк ҳисобидаги рақамдан 89.400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни конверсион карталарга ўтказиш йўли билан яширин равишда ўғирлаганлиги маълум бўлган. И.Мухаметханов ушланган", - дейилган хабарда.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1