Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига раҳбар тайинланди.
Ушбу лавозимга 2010-2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири бўлган Турсинхон Худойберганов тайинланган. Турсинхон Худойберганов 2017 йил январь ойида Президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланган эди.
Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига эса генерал-майор Қўлдошев Абдулла Ҳамидуллаевич тайинланди.
Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, шу йилнинг 16 апрель куни полковник Арипов Комилжон Мирсаидович Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.






