1

​Қашқадарё ва Сурхондарёдан келиб, Тошкентда талончилик қилган шахслар қўлга олинди

ЖИНОЯТ 23.04.2018, 14:16
​Қашқадарё ва Сурхондарёдан келиб, Тошкентда талончилик қилган шахслар қўлга олинди

Тошкент шаҳрининг М.Улуғбек туманида 18 апрель куни соат 03.00ларда номаълум шахслар Марказ 2-даҳасида жойлашган шаҳобча олдида 1995 й.т. У.Турсунқуловни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, “Самсунг” ва “I Phone” мобиль телефонлари ҳамда пулларини олиб кетганлар.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бремоқда.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Чиялик қишлоғида яшовчи, муқаддам судланган, 1990 й.т. С.Олмосов ва Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани Пахтакор кўчаси 10-уйда яшовчи, 1995 й.т. Ж.Нурматовлар содир этганликлари аниқланиб қўлга олинганлар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1