14 апрель куни 6 ёшли Алишеров Абдуллоҳ Олимхон ўғли қидирилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Олиб борилган қидирув ишлари натижасида боланинг жасади Учтепа туманидан оқиб ўтувчи Қорақамиш каналидан топилган.
"2018 йилнинг 14 апрель куни бедарак йўқолган 2012 йил 19 сентябрда туғилган Алишеров Абдуллоҳ Олимжон ўғли ўзи яшаган уйга яқин жойдан оқиб ўтувчи каналдан топилди ва бугун Абдуллоҳга жаноза ўқилиб, сўнгги манзилга кузатилди", - дейилган Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси юерган хабарда.
Абдуллоҳнинг яқинлари уни топишда ёрдамларини аямаган ва уларнинг дардига шерик бўлганларга миннатдорчилик билдирадилар.






