1

ОАВ:Ўзбекистон МТСни қайтаришга қарор қилди

ЖАМИЯТ 27.06.2014, 20:33
ОАВ:Ўзбекистон МТСни қайтаришга қарор қилди

Ўзбекистон ҳукумати Россиянинг МТС алоқа оператори фаолиятини қайта тиклашга қарор қилди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар бермоқда.

Ҳукумат қарорига кўра,  ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва МТС компанияси томонидан МТС бренди остида фаолият олиб борувчи алоқа оператори ташкил қилинади. Аммо хабарда ёзлишича, ҳозирча ҳужжатлар имзоланмаган.

Аввалроқ, МТС уяли алоқа оператори Ўзбекистон ҳукумати билан мамлакатда ўз фаолиятини яна тиклаш тўғрисида деярли келишиб олгани ҳақида “Система”  компанияси раҳбари ва эгаси Владимир Евтушенков журналистларга маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йилнинг июль ойида  МТСнинг Ўзбекистондаги шўъбаси  Уздунробита операторининг лицензияси қайтариб олинган эди. Ўшанда компанияга 600 млн АҚШ доллар миқдорида даъволар қўйилган, оператор раҳбариятига нисбатан эса жиноий иш очилган эди. Ушбу жаримани тўлай олмаслик муносабати билан 2013 йилнинг январида  "Уздунробита" банкрот бўлгани ҳақида маълум қилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1