АсосийSport

Тошкент яна бир нуфузли мусобақага мезбонлик қилади

'Тошкент яна бир нуфузли мусобақага мезбонлик қилади'ning rasmi

Хитой пойтахти Пекин шаҳрида синхрон сузиш бўйича жаҳон серияси баҳсларининг иккинчи босқичи якунланди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар тарқатди.

Унда иштирок этган терма жамоамиз аъзолари олтин ва бронза медалларини қўлга киритишди.

Жумладан, ҳамюртимиз Хонзода Тошхўжаева соло бўйича эркин чиқиш якунларига кўра олтин медалга эгалик қилди.

Жамоавий баҳсларда қизларимиз эркин чиқишда бронза, «Highlight» доирасида биринчи ўринни қўла киритдилар. Жамоавий баҳсларда юртимиз шарафини Хонзода Тошхўжаева, Анастасия Рўзметова, Гулсанам Юлдашева, Ҳуршида Ҳакимова, Алина Салиева, Анастасия Морозева, Анна Елтишева, Моҳира Тўлқинова, Нозима Тўлқинова, Нафиса Шомирзаева ва Нигора Шомансуровалар ҳимоя қилишди.

FINA жаҳон серияси 10та босқичдан иборат бўлиб, уларнинг камида тўрттасида иштирок этиш шарт. Тўпланган очколарга қараб, мамлакатлар рейтингда ўрин эгаллайдилар. Ўтган йили Ўзбекистон терма жамоаси дунё рейтингида учинчи ўринни эгаллаганди.

Шу йилнинг 29 июнь — 1 июль кунлари Тошкент шаҳри ушбу жаҳон сериясининг сўнгги босқичига мезбонлик қилади.

Энди спортчиларимиз 27 — 30 апрель кунлари Японияда, 15 — 17 июнь кунлари Грецияда бўлиб ўтадиган ва албатта пойтахтимиз мезбонлик қиладиган мусобақада иштирок этадилар.

Ушбу мусобақаларда йиғилган рейтинг балларига кўра, кучли учликка кирган мамлакат спортчилари Халқаро сузиш федерацияси (FINA)нинг мукофотлари билан тақдирланади.

    Бошқа янгиликлар