1

Огоҳлантирувга қарамасдан, 45 мингга яқин қоидабузар аниқланди

ЖАМИЯТ 25.04.2018, 12:59
Огоҳлантирувга қарамасдан, 45 мингга яқин қоидабузар аниқланди

Аввалроқ, ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати маълумотларига кўра, М39 “Олмота-Бишкек-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 806-871 километри оралиғида янги намунадаги махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари ўрнатилиши ҳақида хабар берган эдик.

ЎзА хабарига кўра, ҳайдовчиларни огоҳлантиришларига қарамасдан, жорий йилнинг 16 февралидан 24 апрелига қадар 44 800дан ортиқ қоидабузарликлар аниқланди.

Шунга кўра, 15 мингдан зиёд ҳайдовчидан белгиланган муддатда қонуний тартибда жарима ундирилди.

Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан ўз вақтида жаримани тўламаган ҳайдовчиларга нисбатан махсус тадбир ўтказилиши тўғрисида интернет тармоқлари орқали огоҳлантирилган эди. Тадбирда 60 кун ичида жаримани тўламаган қоидабузар ҳайдовчиларни автомашинаси жарима майдонига қўйилиши назарда тутилган. Ушбу тадбирнинг ижросини таъминлаш мақсадида рейд ташкил этилиб, махсус “АUTO CON” мосламасида аниқланган 180 дан ортиқ транспорт воситалари жарима майдонига қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддаси талаблари асосида 60 кун муддат ичида жарималарни тўламаслик, жарима тўлагунга қадар транспорт воситасини жарима майдонига қўйишга асос бўлади.

Унутманг йўл-қоидаси умр фойдаси!

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1