1

“Ўзиккиламчиранглиметалл” ҳамда Ўзбекистон Экоҳаракати Меморандум имзолади

ЖАМИЯТ 25.04.2018, 14:06
“Ўзиккиламчиранглиметалл” ҳамда Ўзбекистон Экоҳаракати Меморандум имзолади

Атроф-муҳит муҳофазаси ва экологик ҳолатни соғломлаштириш, табиат манбаларидан оқилона фойдаланиш масалаларининг долзарблигини ҳисобга олиб “Ўзиккиламчиранглиметалл” АЖ ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати ўртасида ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

Меморандум аҳолининг экологик маданиятини ошириш, қаттиқ чиқиндилардан оқилона фойдаланиш тизимини такомиллаштириш борасидаги ҳаракатларни бирлаштириш мақсадида имзоланди.

5 йил муддатга имзоланган мазкур ҳужжат доирасида мазкур йўналишда тадбирларни биргаликда ўтказиш кўзда тутилган.

Мазкур ҳамкорлик келгусида экологик маданиятни яхшилаб, қаттиқ чиқиндилардан фойдаланишни бошқарибгина қолмай, янги иш ўринлари яратилишига ҳам замин яратади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1