1

Самарқанд халқаро аэропортида 10 млн яқин миқдорда тамаки ушлаб қолинди

ЖАМИЯТ 25.04.2018, 14:23
Самарқанд халқаро аэропортида 10 млн яқин миқдорда тамаки ушлаб қолинди

Самарқанд халқаро аэропортида 17 февралда “Домодедова-Самарқанд” йўналишида учиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси “яшил” йўлак орқали сигарета партиясини ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган, деб хабар бермоқда "Зарафшон" нашри.

Божхона назорати зонасидан ўтиш вақтида унга тегишли бўлган йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган 9 миллион 750 минг сўмлик 39 блок “Parliament” тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланган.

Суд қарорига кўра, ҳуқуқбузарга энг кам ойлик иш ҳақининг 1 (бир) баравари миқдорида, яъни 172 240 (бир юз етмиш икки минг икки юз қирқ) сўм жарима жазоси тайинланди.

Шунингдек, ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олинган баҳоси 9 миллион 750 минг сўмлик 39 блок, ҳар бир блокда 10 пачкадан, жами 390 пачка “Parliament” ёзувли тамаки (сигарет) маҳсулотларини йўқ қилиш бўйича суднинг қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февраль куни “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан жисмоний шахслар томонидан божхона тўловлари олинадиган товарларни мамлакатга олиб киришнинг чегаравий меъёрлари тасдиқланганди.

Унга кўра барча турдаги тамаки маҳсулотлари 10 қутигача олиб киришга рухсат этилган, дея эслатади Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1