1

Ангела Меркелнинг янги телефони уни АҚШ махсус хизматидан ҳимоя қила олмайди

ДУНЁ 30.06.2014, 10:59
Ангела Меркелнинг янги телефони уни АҚШ махсус хизматидан ҳимоя қила олмайди

Германия канцлери Ангела Меркелнинг янги мобиль телефони замонавий ҳимоя тизимига эга.

Аммо, Bild  газетасининг ёзишича ушбу ҳимоя тизими Меркелнинг суҳбатлари махфий бўлиб қолишига кафолат бермайди.

Яқиндагина Германия канцлери учун махсус ҳимояга эга Blackberry Q10 телефони ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар бергандик. Смартфон баҳоси 2,5 минг евролик Secusmart крипточип (махсус ҳимоя қурилмаси) билан жиҳозланган. АҚШ миллий хавфсизлик агентлиги ходими маълум қилишича, АҚШ дешифровка тизими мобиль телефонлар ҳимоя технологиясини ортда қолдиради.

“Мобиль телефонлар техник ўзгаришлари бизнинг фаолиятимизга таъсир ўтказмайди”,-деди АҚШ МХА ходими.  Secusmart тизимини ишлаб чиқарган компания вакилининг айтишича, уларнинг кашфиётлари барча турдаги ҳужумлардан ҳимоя қила олади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1