1

Бугун Тошкент метрополитенида кўй-қўшиқлар янграйди

ЖАМИЯТ 25.04.2018, 15:31
Бугун Тошкент метрополитенида кўй-қўшиқлар янграйди

Бугун маҳаллий вақт билан соат 16:30дан 20:00гача Тошкент метрополитенининг барча йўналишларида Мудофаа вазирлиги ҳарбий-ватанпарварлик акциясини ўтказади.

Унда Қуролли Кучлари Марказий ашула ва рақс ансамбли уруш йилларидаги ҳарбий либосларда, Иккинчи жаҳон уруши вақтида оммалашган кўй ва қўшиқларни ижро этишади.

Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати "Халқ сўзи" нашрига маълум қилди.

Акция 16:30да “Дўстлик” (собиқ “Чкалов”) метро бекатида бошланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1