1

Самарқандда ўз жонига қасд қилган аёл 1 ёшар боласининг ҳаётига зомин бўлди

ЖАМИЯТ 25.04.2018, 17:55
Самарқандда ўз жонига қасд қилган аёл 1 ёшар боласининг ҳаётига зомин бўлди

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида фарзандининг қотили ўз жонига суиқасд қилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

"24 апрель куни соат 15.30ларда, “Олмазор” МФЙ Ф.Р.ни уйида қизи А.Б (исми ўзгартирилган) шу ерда ўз жонига суиқасд қилиб, 10 дона “Цинепар” таблеткаларини истеъмол қилиб, иккала қўл билак қисмларини пичоқ билан кесиб жароҳат етказган", - дейилади хабарда.

Сўнг 23 октябрь 2017 йилда туғилган фарзандини бағрига қаттиқ босиши натижасида болага ҳаво етишмай воқеа жойида ўлган. А.Б касалхонага ётқизилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1