Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 8-турида "Пахтакор" жамоаси ўз майдонида "Навбаҳор" клубини қабул қилди.
Тенг курашлар остида ўтган ўйинда “Пахтакор” жамоаси аъзоси Тиаго Безерра иккинчи бўлимнинг 77-дақиқасида жарима майдонидан рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди.
Шу тариқа, “Пахтакор” ва "Навбаҳор" жамоаси ўртасидаги ўйин 1:0 ҳисобида якунланди.









