1

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига пул мукофотларини топшириш маросимлари бўлиб ўтмоқда

ЖАМИЯТ 26.04.2018, 10:21
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига пул мукофотларини топшириш маросимлари бўлиб ўтмоқда

Фарғона вилоятида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига пул мукофотларини тантанали топшириш маросимлари бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ана шундай тадбирлардан бири Фарғона шаҳрининг Амир Темур номидаги маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Урмус Бекирова хонадонида бўлиб ўтди. Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев Президентимиз совғаси – 5 миллион сўм пул мукофоти, вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғаларини тантанали равишда топширди. Онахоннинг бундай эътибордан боши кўкка етди.

6-faqat saytga.JPG

– Президентимиз томонидан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига кўрсатилаётган ғамхўрликдан кўнглимиз тоғдек кўтарилади, – дейди уруш ва меҳнат фахрийси У.Бекирова. – Уруш йилларининг қийинчиликларини эслаганимда, бугунги тинч-осойишта ва фаровон ўтаётган ҳар бир кунимиз учун шукроналар айтаман. Турли учрашувларда ёшларга ўтмиш хотираларим, ҳаёт тажрибам ҳақида сўзлаб, бугунги дориломон кунларнинг қадрига етишни, яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишни насиҳат қиламан.

5.JPG

Ҳа, онахоннинг болалик йиллари айни уруш даврига тўғри келди. Оиласи билан асир олиниб, концлагерга жўнатилди. У ердаги азоб-уқубатлар ҳақида гапириш жуда оғир. У.Бекирова урушдан кейин узоқ йиллар савдо соҳасида меҳнат қилди. Бир ўғил, уч қизни вояга етказди. Бугун фарзанду набиралар ва эл-юрт ардоғида, давлатимиз ғамхўрлигида эъзозу эҳтиромда ҳаёт кечирмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1