АсосийJinoyat

Қаршида пластик карточкалардан пулларни ўзлаштирган фирибгар ушланди

'Қаршида пластик карточкалардан пулларни ўзлаштирган фирибгар ушланди'ning rasmi

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида пластик карточкалардан пулларни ўзлаштирган фирибгар ушланди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

"24 апрель куни шаҳар ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, Нишон тумани Пахтаобод маҳалласида яшовчи, “Мухиддин асали” хусусий асаларичилик корхонаси раҳбари, М.Эламанов 2017 йил 15 май куни Қарши шаҳрида яшовчи, Д.Жўраевани ҳисобида 283 млн. сўм пули бўлган банк пластик карточкасини ҳамда 2017 йил 6 июнь куни Қарши шаҳрида яшовчи, О.Ҳудойқуловни ҳисобида 50 млн. сўм пули бўлган банк пластик карточкаларини олиб, нақд пул қилиб беришини айтиб, алдаш йўли билан ишончига кириб, пластик карточкаларини олиб кетиб, Д.Жўраеванинг 160 млн. сўм пули ва О.Ҳудойқуловнинг 50 млн. пулларини шу кунгача қайтариб бермай ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган", - дейилган вазирлик хабарида.

М.Эламанов ушланган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар