1

O‘zLiDeP депутатлари яна бир ҳайрли ишда фаоллик кўрсатди

ЖАМИЯТ 26.04.2018, 10:58
O‘zLiDeP депутатлари яна бир ҳайрли ишда фаоллик кўрсатди

Ҳар куни минглаб инсонлар донор қонига муҳтож бўлади. Афсуски, қонни сунъий тарзда ишлаб чиқишнинг имкони йўқ. Унинг ягона манбаи беғараз донорлардир. Беғараз донорлик эса улкан саҳоват демак.

Куни кеча “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида ўтказилган навбатдаги беғараз донорлик ҳайрия тадбирида Халқ депутатлари Учтепа ҳамда Миробод туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам донор сифатида иштирок этишди, деб хабар бермоқда O‘zLiDeP матбуот хизмати.

— Аҳолининг қонга бўлган эҳтиёжини қоплаш орқали инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш ва фавқулодда ҳолатларга доимо тайёр туриш, ёшларимизни раҳмдиллик ва инсонийлик руҳида тарбиялаш муҳим аҳамият касб этади, - дейди Халқ депутатлари Учтепа туман Кенгаши депутати Нуриддин Зайнуддинов. — Шу мақсадда мен ҳам инсонларга ёрдам беришни дилимга тугдим ва беғараз донор сифатида ҳайрия тадбирида иштирок этдим. Қон беришдан сўнг руҳий ва жисмоний енгилликни сездим. Бошқаларни ҳам ана шундай хайрли ишда фаол иштирок этишларига чорлаб қоламан.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1