1

Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш лойиҳаси муҳокама этилмоқда

ЖАМИЯТ 26.04.2018, 16:08
Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш лойиҳаси муҳокама этилмоқда

Россия экспорт маркази(РЭМ) Ўзбекистон ҳукумати билан атом электростанциясини қуришни молиялаштириш учун маблағ ажратиш имкониятларини муҳокама қилаяпти. Бу ҳақда РЭМнинг юртимиздаги ваколатхонаси раҳбари Дмитрий Прохоренко маълум қилди, деб ёзади ЎзА.

“Мазкур масала муҳокама этилмоқда. Бизнинг вазифа товарлар ва маҳсулотлар, жумладан, юқори технологик экспортни қўллаб-қувватлашдир. Бу ҳукумат томонидан бизнинг олдимизга қўйилган устувор йўналишдир. Биз, албатта, ўзимиз орқали етарли даражада манфаатли ва асосий лойиҳа ҳисобланган АЭС барпо этишни молиялаштириш имкониятини кўриб чиқамиз”, — деди у “Expo-Russia Uzbekistan — 2018” I I халқаро саноат кўргазмасида.

Эслатиб ўтамиз, яқинда ташкил этилган Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси очилиш маросимида минтақадаги биринчи атом электростанциясини бунёд этиш бўйича Ўзбекистон билан Россия Федерацияси ўртасидаги битим шу йил охиригача имзоланиши эълон қилинган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1