1

Икки давлат раҳбарининг сиёсий мулоқотида нимага кўпроқ эътибор қаратилади?

СИЁСАТ 27.04.2018, 15:53
Икки давлат раҳбарининг сиёсий мулоқотида нимага кўпроқ эътибор қаратилади?

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия президенти Режеп Тайип Эрдўғон 29 апрел — 1 май кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади.

Ўзбекистон президентининг 2017 йил 25-26 октябр кунлари Туркияга давлат ташрифи доирасида бўлиб ўтган олий даражадаги сиёсий мулоқот давоми сифатида Тошкент шаҳрида кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўллари, икки томонлама муносабатларнинг янги истиқболлари белгилаш ва ривожлантиришни муҳокама қилиш режалаштирилган.

"Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик, жумладан, глобал ва минтақавий хатар ва таҳдидларга қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Шунингдек, ташриф доирасида Туркия президенти Ўзбекистон Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлисида сўзга чиқади. Президентлар Ўзбекистон ва Туркиянинг етакчи банклари, компания ва фирмалари раҳбарларининг қўшма бизнес форумида ҳам иштирок этади", - дейилган ТИВ хабарида.

Ташриф дастуридан Туркия делегациясининг Бухоро шаҳрида бўлиши ҳам ўрин олган.

Ўзбекистон-Туркия музокаралари якунида президентлар икки томонлама муносабатларининг жорий ҳолати ва уни жадал ривожлантириш масалалри акс этган Қўшма баёнотни имзолаш режалаштирилган.

Ташриф доирасида давлатлараро, ҳукуматлараро ва идораларо турли соҳаларга оид салмоқли ҳужжатлар тўплами ҳамда қатор инвестиция келишувлари имзоланиши кутилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1