1

Фабьен Кусто бувасининг рекордини янгилади

ДУНЁ 03.07.2014, 09:54
Фабьен Кусто бувасининг рекордини янгилади

Машҳур тадқиқотчи Жак Кустонинг набираси Фабьен Кусто сув остида узоқ муддат туриш бўйича бувасининг рекордини янгилади.

У 31 кун давомида ўзининг икки ёрдамчиси билан “Аквариус” сув ости лабораториясида бўлди. У ерда яшаш учун барча шароит бўлган: ошхона, ювиниш хонаси, кондиционер ва ҳатто интернетга кириш имконияти ҳам бор. 

Сувдан кўтарилгач, Фабьен Кусто журналистларга ўзини яхши ҳис қилаётганини ва сув остидаги уйини соғинишини айтиб ўтди. Шунингдек, у ўзининг рекорди билан барчанинг эътиборини экология муаммоларига қаратишни мақсад қилганини маълум қилди. 
Эслатиб ўтамиз, Жак Ив Кустонинг 50 йил аввал ўтказган тадқиқоти 30 кун давом этган. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1