АсосийJamiyat

Пойтахтда содир бўлган ЙТҲда 5 нафар шахс жабрланиб, 5 та автомашина шикастланди

'Пойтахтда содир бўлган ЙТҲда 5 нафар шахс жабрланиб, 5 та автомашина шикастланди'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 30 апрель куни соат 15.15ларда, Исломобод кўчасида яшовчи Э.Шерматов ўзининг “Ласетти” русумли автомашинасини Ш.Рашидов кўчасида катта тезликда ҳайдаб кетаётиб, шу йўналишда светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган “Матиз” русумли автомашинага урилиши натижасида қатор турган яна тўртта машиналар бир бирларига урилиб техник шикастланган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 5 нафар шахсларга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

    Бошқа янгиликлар