1

Суюлтирилган газ нархи Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ташқари барча ҳудудларда қимматлашди

ЖАМИЯТ 01.05.2018, 16:28
Суюлтирилган газ нархи Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ташқари барча ҳудудларда қимматлашди

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 декабрдаги қарорига асосан, жоирий йилнинг 1 апрелидан бошлаб, суюлтирилган газ нархи ўртача 20 фоизга қимматлашди.

Аҳоли учун хизматлар апрель ой давомида ўртача 2,7 фоизга кўтарилгани истеъмол нархлари индекси умумий ўсишига 0,6 фоиз даражада таъсир этди. Бу Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил апрель ойи учун Ўзбекистон Республикаси истеъмол секторидаги инфляция даражаси ҳақидаги маълумотида қайд этилди.

Уй-жой коммунал хўжалигида нарх тарифларининг кўтарилиши умумий истеъмол нархлари индекси ўсишига 0,5 фоиз даражада таъсир этиши билан бир қаторда, жами хизматлар гуруҳининг ўртача ўсиш даражасига катта таъсир кўрсатди.

2018 йил 1 апрелдан бошлаб Молия вазирлигининг қарорига асосан, Республиканинг барча ҳудудларида электр энергия ҳамда табиий газ учун тўловларнинг ошган нарх тарифлари жорий қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 декабрдаги “Аҳолига кундалик ҳаётда истеъмол қилиш учун сотиладиган суюлтирилган газнинг республика бўйича ягона чакана нархини босқичма-босқич жорий этиш тўғрисида”ги қарорига асосан, жоирий йилнинг 1 апрелидан бошлаб, суюлтирилган газ нархи ўртача 20 фоизга қимматлашди.

Суюлтирилган газ нархи Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятидан ташқари барча ҳудудларда қимматлашди.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати тўловлари мамлакатнинг бешта – Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри ҳудудида кўтарилди.

Маиший чиқинди учун тўловлар нархининг ошганлиги фақатгина Жиззах ҳамда Навоий вилоятларида қайд этилган.

Спорт хизматлари соҳасида умумий нархларнинг ошиши, Тошкент шаҳар ҳамда Қашқадарё вилоятларидаги спорт ва соғломлаштириш муассасалари, шунингдек, сузиш ҳавзаси хизматларига ойлик обуна тўловларининг қимматлашиши натижасида содир бўлди.

Уй жиҳозлари таъмири хизматлари ой давомида ўртача 1,9 фоиз, уй-жой таъмири хизматлари 1,5 фоиз, чеварлик хизматлари 1,4 ҳамда сартарошлик ва косметология хизматлари нархларининг 1,3 фоизга кўтарилиши истеъмол нархлари индексидаги маиший хизматлар нархлари индексининг 1,3 фоизга ошишига замин яратди.

Йўловчи ташиш хизматлари нархининг ошиши, асосан, ҳаво транспорти хизмати тарифиларининг ўртача 4,9 фоизга қимматлашиши билан боғлиқ. МДҲ ва халқаро йўналишлар бўйича парвозлар учун чипталар нархи апрель ойида кўтарилган бўлса, шу билан бирга, маҳаллий йўналишларга қатновчи авиаташув чипталари нархининг арзонлашиши евронинг миллий валютага нисбатан қийматини пасайиши билан изоҳланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1