1

Ўзбекистонлик ёш олим АҚШда барчани ҳайрон қолдирди

ЖАМИЯТ 01.05.2018, 16:43
Ўзбекистонлик ёш олим АҚШда барчани ҳайрон қолдирди

Шу кунларда мамлакатимиз ва хорижнинг кўплаб ОАВларида 36 ёшли ўзбекистонлик олимнинг кашфиёти ҳақида маълумотларни эшитгандирсиз. Илмий изланишларини АҚШда олиб бораётган физика фанлари доктори Фаррух Фаттоев ҳамкасбларининг гравитацион тӯлқинлар устида олиб борилган ӯлчанишларидан фойдаланиб ядровий моддаси ҳолат тенгламаларини аниқлашга, шунингдек, нейтрон юлдузининг радиуси 14 км дан юқори бӯла олмасликларини исботлашга муваффақ бўлди.

Бундан аввал ҳам ўнлаб илмий мақолалар ёзган Фаттоев Ҳиндистон, Италия, АҚШ каби мамлакатларда фаолият олиб борганлиги айтилмоқда. Матбуотда доктор Фаттоевнинг турмуш ўртоғи – Зебо Фаттоева ҳуқуқшунослик йўналишида докторлик диссертациясини йўқлаётганлини, отаси эса мамлакатда таниқли физика фани педагоги, Ўзбекисонда хизмат кўрсатган халқ таълими ходими, Ўзбекисонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Абдужаббор Фаттоев эканлиги айтилган.

Маълумот ўрнида айтиш керакки Фаттоевлар Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидан бўлиб, Фаррух Фаттоевнинг укаси Парвиз Фаттоевни томошабинлар “Менинг юртим” ва “Севимли” телеканалларидаги қатор телекўрсатувлари билан танилган тележурналист сифатида билишади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1