1

Ўзбекистон делегацияси Ашхобод шаҳридаги йиғилишда иштирок этди

ЖАМИЯТ 01.05.2018, 17:37
Ўзбекистон делегацияси Ашхобод шаҳридаги йиғилишда иштирок этди

Жорий йилнинг 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Абдужаббор Абдувохитов бошчилигидаги делегация Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган «Марказий Осиёда БМТнинг Глобал Аксилтеррор Стратегиясини комплекс жорий этиш йўлида» мавзусидаги юқори даражадаги йиғилишда иштирок этди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Туркманистон ташқи ишлар вазирлига ва БМТнинг Марказии Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази томонидан ташкил этилган йиғилишда БМТ Бош котиби ўринбосари, Аксилтеррор бошқармаси раҳбари Владимир Воронков, Марказий Осиё давлатлари юқори мансабли вакиллари иштирок этди ва БМТнинг терроризмга қарши кураш бўйича лойиҳаси учинчи фазаси бошлаб берилди.

Мазкур лойиҳа Марказий Осиё давлатларининг терроризм билан курашдаги саъй-ҳаракатлари давоми бўлиб, БМТ ва минтақа давлатлари ҳамкорлигини янги даражага олиб чиқади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1