Хитойнинг Сичуан провинциясида чироқлар фестивали бўлиб ўтди, деб хабар берди РИА новости нашри.
Унда 18 миллиондан ортиқ чироқлар ёрдамида кўчалар, бинолар безатилди. Фестиваль давомида 14 мавзу бўйича кўргазмали ишлар ҳам намойиш этилди.
Ҳозирда бу ерга кўп сонли сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли вакиллари ташриф буюрмоқда. Мазкур чироқлар шоуси июнь ойига қадар давом этади.






