АсосийDunyo

Қиролича Елизаветта ўғлининг ажралишига қаршилик билдирмади

Британия ОАВ шаҳзода Чарльз ва Камилл Паркер-Боулзларнинг ажралишлари ҳақида хабар тарқатишди.

Уларнинг ажралаётганликлари ҳақидаги миш-мишларнинг болалаганига бир неча ҳафта бўлди. Аммо уларнинг никоҳлари тугатилганлиги ҳақида ҳали расмий маълумот берилмаган.

Бироқ Американинг Globe журнали шаҳзода Чарльз ва Камилланинг муносабатлари тафсилотларини аниқлади. Нашрнинг маълум қилишича, улар ажралиш жараёнини бошлаб юборишган. Аниқланишича, Камилла бўлиб ўтган воқеалар ҳақида ҳеч кимга гапирмаслик учун қироллик оиласидан 200 миллион фунт стерлинг (350 миллион АҚШ доллар) талаб қилган. Бунга жавобан Елизавета II Камилла британия қироллигини шарманда қилаётганини маълум қилди. Қиролича унга бир пенни ҳам бермаслигини, аммо ажралиш ғоясини маъқуллашини айтди.

Журналистлар Камилла жангсиз таслим бўлмайди деган фикрда. У Чарльзни анча йиллардан бери билганлиги сабабли у ҳақда кўп нарсани билиши табиий дея таъкидлашмоқда.

Шаҳзода Уэльский ва Камилла Паркер-Боулз 2005 йил никоҳдан ўтган бўлиб, ушбу турмуш иккиси учун ҳам иккинчи бўлган. 1996 йилда Чарльз Диана Спенсер билан ажрашган. 1997 йилда малика Диана автоҳалокатда вафот этган.

Чарльзнинг ажралиши ҳақида расмий маълумот ҳали йўқ. Таъкидлаш жоизки, бу хабар ажралиш ҳақидаги биринчиси эмас. Ўтган йилнинг сўнггида америкалик журналистлар АҚШ президентининг ҳам ажралиши ҳақида хабар беришган. Умуман олганда, Давлат раҳбари ҳам мамлакатнинг биринчи хоними ҳали ҳам бирга ва ажралиш ниятлари йўқ.

    Бошқа янгиликлар