АсосийDunyo

Германияда АҚШ жосуси қўлга олинди

Германия ташқи ишлар вазири Германия резведка хизмати ходимининг ҳибсга олиниши ҳақидаги хабардан сўнг, мамлакатдаги АҚШ элчисини учрашувга чақирди. 

31 ёшли германиялик АҚШ фойдасига жосуслик қилганликда гумон қилинмоқда. “Интерфакс” агентлигининг қайд этишича, элчи вазиятни муҳокама қилиш учун чақирилган.

Германия прокуратурасининг маълум қилишича, Германия фуқароси чет эл разведка хизмати учун жосуслик қилганликда гумон қилиниб ҳибсга олинган. Прокуратура гумондор шахснинг исмини ва айнан қайси мамлакат резведкаси учун жосуслик қилганини ошкор қилмади.

Германия матбуоти эса Германия федерал разведка хизмати ходими айнан АҚШ фойдасига жосуслик қилгани ҳақида хабар беришмоқда. Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, у Германия федерал разведка хизмати ходими бўлган ва 2012 йилдан АҚШ фойдасига жосуслик қилган.  Айрим манбаларда ёзилишича,  жосус 218 мингга яқин махфий ҳужжатларни ўғирлаб, улардан бир қисмини 25 минг евро эвазига сотиб юборган. Шунингдек, айбланувчи Қўшма Штатларга телефон суҳбатлар кузатуви иши бўйича тергов маълумотларини етказиб турган.

2013 йил октябрда АҚШ махсус хизмати собиқ ходими Эдвард Сноуден тақдим этган ҳужжатлар асосида АҚШ махсус хизмати Германия канцлери Ангела Меркел қўнғироқларини кузатганлиги маълум бўлган эди. Ушбу воқеадан сўнг Барак Обама махсус хизматга яқин мамлакатлар раҳбарлари кузатувини тақиқлаган.  

    Бошқа янгиликлар