АсосийDunyo

Малайзия йўқолган Boeing’ни янги қурилма ёрдамида қидиради

Малайзия мудофаа вазири Хисамуддин Хусейн йўқолган Boeing-777 қидирув ишларига янги қурилма жалб қилинишини маълум қилди.

Қидирув ишларида қатнашаётган харбий кемаларнинг бирига чуқурликларни текшира оладиган  қувватли эхолот (денгиз чуқурлигини электроакустик усул билан ўлчайдиган асбоб) ўрнатилади. “Интерфакс” агентлигининг ёзишича, ушбу қурилма 4 август куни ишга туширилиши режалаштирилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, 24 март куни Малайзия бош вазири ва Malaysia Airlines авиакомпанияси самолёт ҳалокатга учрагани ва унинг бортидаги барча йўловчилар ва экипаж аъзолари ҳалок бўлганини маълум қилган эди. 

Малайзия авиакомпаниясига қарашли бўлган самолёт 8 март куни парвозга чиққанидан икки соат ўтгач, сирли тарзда ғойиб бўлган. Лайнер бортида 227 нафар йўловчи ҳамда 12 экипаж аъзоси бўлган.

    Бошқа янгиликлар