АсосийJamiyat

GM Uzbekistan автомобилларига “Эра ГЛОНАСС” терминаллари ўрнатилади

"GM Uzbekistan" ЁАЖ жорий йилнинг кузидан бошлаб, чиқарилаётган автомобилларни “Эра ГЛОНАСС” навигацион тизими терминаллари билан жиҳозлашни бошлайди.

Бу ҳақда “РИА Новости” “Ўзавтосаноат” акциядорлик компаниясидаги манбасига таяниб хабар бермоқда.

Хабарда ёзилишича, терминаллар билан жиҳозлаш GM Uzbekistan маҳсулотларини импорт қилувчи мамлакатлар талабларига биноан амалга оширилмоқда.

Агентлик манбасининг сўзларига кўра, “Эра ГЛОНАСС” терминаллар билан жиҳозлаш йилнинг учинчи чорагидан бошланади.

“ЭРА ГЛОНАСС” – траспортни суъний йўлдош орқали мониторинг қилиш тизими бўлиб, йўл транспорт ҳодисаси ва бошқа ҳалокатли ҳодисаларда тезлик билан қутқарув хизматларига хабар юборишни автоматлаштириш вазифасини бажаради. Бу эса ўз навбатида ЙТҲ қурбонлари сони даражасини камайтиради.  

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар