АсосийDunyo

“Ногури” тайфуни оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Япония бош метеорология агентлиги Кюсю ва Сикоку оролларида пайшанба куни тонгда 300 миллиметр ёғингарчилик бўлиши ва шамол 126 км/соат тезлигида эсиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар бермоқда. 

Япониянинг Окинава префектурасида “Ногури” тайфуни оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, 30 киши жабрланди.

Кеча Окинава префектурасида тайфун яқинлашаётгани сабабли 590 минг киши эвакуация қилиниши ҳақида хабар берилганди. Агарда унинг йўналиши ва ҳаракати ўзгармаса, жума кунга келиб, тайфун Токиога етиб келади.

    Бошқа янгиликлар