АҚШ маъмурияти вакилларидан бири Германияда “жосуслик иши” юзасидан қўлга олинган ташқи разведка ходими МРБ (Марказий разведка бошқармаси) билан алоқада бўлиб турганини норасман тасдиқлади.
Аммо, қўлга олинган Германия мудофаа вазирлиги ходимининг АҚШ махсус хизмати билан алоқаси борлиги тўғрисидаги хабарни рад этди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар бермоқда.
Оқ уйнинг расмий вакиллари ва АҚШ давлат департаменти BND (Германия федерал разведка хизмати) ходимининг жосуслиги тўғрисидаги тергов иши юзасидан ҳеч қандай изоҳ бермаганлигига қарамай, сиёсатчилар алоҳидаги суҳбатларда у МРБ билан алоқада бўлгани ва бошқарма ундан қиммат баҳо маълумотлар олганини тан олишмоқда.
Жосусликда айбланаётган иккинчи шахс ҳақида эса АҚШ ҳукумати вакиллари МРБ билан алоқаси бўлмагани, у шунчаки АҚШ давлат департаменти ходимлари билан дўстона муносабатда учрашганини маълум қилишди.
Ўтган ҳафтада Берлинда Германия фуқароси чет эл разведка хизмати учун жосуслик қилганликда гумон қилиниб ҳибсга олинган эди. Жосус бундестаг махсус комиссиясининг АҚШ махсус хизмати ГФРда олиб борган фаолияти ҳақидаги тергов ишлари тўғрисидаги маълумотларни АҚШ миллий хавфсизлик агентлигига жўнатиб турган.
Иккинчи айбланувчи ҳозирча озодликда, у Германия мудофаа вазирлиги ходими ҳисобланади. Жосусликда гумон қилинаётган иккинчи шахснинг компьютерлари ва хотира қурилмаларини мусодара қилинган.
Германия федерал канцлярияси мамлакат резведка хизматига АҚШдаги ҳамкор ташкилотлари билан ишлашни чегаралаб қўйди.





