Ўзбекистон футбол федерацияси Терма жамоалар маркази таниқли сербиялик мураббий билан музокара олиб бормоқда, дея хабар беради Championat.asia.
Аммо, мураббийнинг исми ошкор этилмаган фақатгина сербиялик эканлиги аниқ. Сайтнинг таҳминига кўра, бу 5 та терма жамоани ЖЧ финал босқичига олиб чиққан Бора Милутинович.
“Ҳозирча номи ошкор қилинмаётган бу мутахассис Ўзбекистон миллий терма жамоасида Миржалол Қосимовга ёрдам беришга тайёрлигини ҳам маълум қилган”,-дейилади хабарда.
Ҳозирда Жаҳон чемпионатининг учинчи ўрин ва финал учрашувларини томоша қилиш учун ЎФФ терма жамоалари маркази директори Асқар Толибжонов, ПФЛ бош директори Фарҳод Магометов ва Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов Бразилияга учиб кетишган.
Сайтнинг ёзишича, сербиялик мураббий билан музокаралар айнан Бразилияда ўтказилади.





