1

Тошкент шаҳар ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

ЖАМИЯТ 16.05.2018, 11:45
Тошкент шаҳар ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар берди ҳокимлик матбуот хизмати.

Хабар қилинишича, ушбу йиғилишда Арипов Қаҳрамон Турсунович Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Бунга қадар Арипов Қаҳрамон Турсунович Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.

Қаҳрамон Арипов 1968 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1995 йилда Тошкент Молия институтини тамомлаган.

2002-2005 йилларда Марказий банк Тошкент шаҳар Бош бошқармаси бошлиғи, 2005-2007 йилларда "Асака" давлат-акциядорлик тижорат банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, 2007-2016 йилларда "Асака" давлат-акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси, 2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1