1

РАДДИЯ

ЖАМИЯТ 16.07.2014, 13:00
РАДДИЯ

Даракчи газетасининг darakchi.uz сайтида 2014 йилнинг 24 апрель куни Соғлом бола йилида гепатит билан хаста болага бепарволик билан қараётган шифокорлар, 29 апрелда Мавзуга қайтиб: Фарзанди учун тиббий текширув талаб қилган она нега энди бош тортди? ҳамда 5 майда Фарзанди саломатлигидан шикоят қилган она фарзандини Педиатрия марказига ётқизди сарлавҳали мақолалар чоп этилган.

Мақолаларда Тошкент шаҳри Ҳамза туманида яшовчи мактаб ўқувчиси Арслон Юсуповга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмагани сабабли унинг онаси Муяссар Юсупованинг тиббиёт муассасаларига нисбатан норозилиги  акс этган эди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ўтказилган текширувлар натижасида фуқаро А.Юсуповнинг гепатит билан касалланмагани, шунчаки бироз шамоллагани аниқланган. Бундан ташқари, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилмагани ҳақидаги маълумот ҳам ўз исботини топмаган. Айни пайтда бола ўзини яхши ҳис қилмоқда.
Мазкур ҳолатдан келиб чиқиб, Даракчи газетаси хақиқатга зид ахборотни бериб, йўл қўйилган хато учун Республика ихтисослашган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази жамоасидан узр сўрайди ва бундай ҳолатларнинг такрорланмаслиги учун зарур чораларни кўради.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1