АсосийJamiyat

Бош прокуратура: собиқ ҳодимларга нисбатан жиноят иши кўзғатилмаган

'Бош прокуратура: собиқ ҳодимларга нисбатан жиноят иши кўзғатилмаган'ning rasmi

Интернет тармоғида муқаддам туман прокурори катта ёрдамчиси бўлиб ишлаган шахс пойтахт фуқароси ва “Туркистон” банки ходимларининг жиноят ишлари бўйича масалаларини ҳал қилиб беришни ваъда қилганлиги хақида хабар тарқалган. Шунингдек, материалда у 700 минг АҚШ доллари пора сифатида олинганлиги қайд этилган.

Ҳозирги кунда юқоридаги ҳолат бўйича 2013 йилда ХОАТБ “Туркистон банк” ходимларига нисбатан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан тергов қилинган жиноят иши доирасида қўлланилган қамоққа олиш эҳтиёт чорасини ўзгартириб бериш учун 300 минг АҚШ долларини алдов ва ишончни суистеъмол қилиш йўли билан олганлиги юзасидан бир гуруҳ шахсларга нисбатан жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура хабарига кўра, ушбу жиноят иши бўйича гумон қилинувчилар мансабдор шахслар ҳисобланмайди ва хеч қандай хизмат мавқеига эга эмас.

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар прокуратурасининг иш юритувида прокуратура органларининг собиқ ҳодимларига нисбатан кўзғатилган жиноят иши мавжуд эмас.

Тергов сири нуқтаи назаридан жиноят иши бўйича бошқа маълумотлар ҳозирда ошкор қилиниши мақсадга мувофиқ эмас.

    Бошқа янгиликлар