Пайшанба куни Украинанинг Донецк вилоятида Malaysia Airlines авиакомпаниясининг Boeing 777 самолёти қулади.
Самолёт Амстердам-Куала-Лумпур рейси бўйича парвоз қилган. Лайнер бортида 298 киши бўлган.
“РИА Новости” агентлигининг хабарига кўра, омон қолганлар йўқ.
Агентликнинг ёзишича, жума куни Укриана ҳудудида қулаган самолёт қора қутиси топилди.
Қулаган самолёт бортида 9 мамлакат фуқаролари бўлган. “Умумий ҳисобда бортда 298 киши бўлган, 283 нафар йўловчи, шу қаторда турли миллатга мансуб 3 нафар бола ва 15 нафар экипаж аъзолари ”,-дейилади Малайзия авикомпаниясининг расмий сайтида қолдирилган хабарда.





