АсосийJamiyat

Барак Обама Ислом Каримовга миннатдорлик изҳор этди

АҚШ президенти Барак Обама Америка Қўшма Штатлари мустақиллигининг 238 йиллиги муносабати билан йўллаган қутлови  учун Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримовга  миннатдорлик изҳор этди. Ташаккурнома матни ЎзА сайтида эълон қилинди.

“Америкаликларни халқ сифатида дунёдаги бошқа мамлакатларнинг халқлари билан бирлаштириб турадиган кўп маданиятли мерос ва бой анъаналарни нишонлаш учун биз ушбу имкониятдан фойдаланамиз. Барча халқлар бахт-саодат ва фаровонликка интилишда эркинликдан баҳраманд бўлиши лозим, деган умумий олий мақсад барчамизни руҳлантиради”,-дейилади мактубда. 

“Биз учун ғоят қадрли бўлган эркинликни таъминлаш йўлида ўтмишда ва ҳозирги кунда қурбон бўлганларни ёдга олар эканмиз, барча халқлар учун озод ва тинч яшаш ва шундай бўлиб қолиш ҳуқуқига эришилишига ишончимизни ҳамда қатъиятимизни яна бир карра тасдиқлаймиз”,-дейилади ташаккурнома матнида.

    Бошқа янгиликлар