2017-2018 йилги мавсумдаги "Олтин бутса" соҳиби маълум бўлди, деб ёзади "Оламспорт" нашри.
Испания чемпионатида 34та гол урган "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси ўз фаолиятида бешинчи марта "Олтин бутса"га эга чиқди.
Иккинчи ўринда Англия премьер-лигасида 32та гол урган "Ливерпуль" вакили Муҳаммад Салоҳ қайд этилди. Кучли учликни "Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн (30та гол) якунлаб берди.






