1

Россияда меҳнат муҳожирлари учун тест жорий этилмоқда

ДУНЁ 21.07.2014, 16:08
Россияда меҳнат муҳожирлари учун тест жорий этилмоқда

Россияда ишлашни истаган муҳожирлар  Россия тарихидан 19 та сана ва 50 нафар шахсни билишлари лозим. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар бермоқда. 

2015 йилнинг 1 январидан Россия Федерацияси ҳудудида вақтинча яшаш ёки ишлаш истагида бўлган меҳнат муҳожирлари учун тест жорий этилмоқда. Тест саволлари  рус тили, Россия тарих ва РФ қонунчилиги ҳақида бўлади.  

Маълумотларга кўра, тест 20 та саволдан ташкил топади ва асосан Россия тарихи билан боғлиқ 19 та сана ва 50 нафар харбий, ёзувчи, шоир ва сиёсатчилар ҳақида савол бўлади. Шунингдек, муҳожир  чет эл фуқароси бошқа мамлакат ҳудудида ўзини қандай тутиши  тўғрисида билимга эга бўлиши лозим.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1