1

Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Қарор имзоланди

ЖАМИЯТ 23.07.2014, 16:45
Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Қарор имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Қарор имзолади.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2014 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 28 июль душанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, 2014 йил 28 июль куни дам олиш куни деб эълон қилинди ва шу кун мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланиши белгиланди.

Республика “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа барча мутасадди идора, жамоат ташкилотларига Рамазон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширилиши топширилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1