1

Республика ва маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотлар текшируви ўтказилди

ЖАМИЯТ 25.07.2014, 10:54
Республика ва маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотлар текшируви ўтказилди

Юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2014 йилнинг биринчи ярмида республика ва маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган 143 ташкилотда текширув ўтказилди. 

Текширувлар давомида Навоий вилояти маҳаллий бюджетининг 2013 йилги ижросини ўрганишда қиймати 508,4 миллион сўмлик солиқ, йиғим ва бошқа тўловлар қўшимча ҳисобланди ва шунинг 429,6 миллион сўми ундирилди. 

Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун ажратилган бюджет маблағларидан мақсадли ва манзилли фойдаланишни ўрганиш бўйича ўтказилган назорат-таҳлил тадбирлари давомида ўзини ўзи бошқариш органлари амалдаги меъёрий ҳужжатларни бузган ҳолда, оилалар даромадини етарли даражада ўрганмасдан, қалбаки ҳужжатлар асосида ва комиссиялар қарорисиз нафақа ҳамда моддий ёрдам берилгани аниқланди. 

Натижада Қизилтепа туманидаги 34 та ўзини ўзи бошқариш органида 56 нафар фуқарога 31,5 миллион сўм, Навбаҳор туманининг 22 та ўзини ўзи бошқариш органида 60 нафар фуқарога 39,4 миллион сўм, Нурота туманидаги 18 та ўзини ўзи бошқариш органида 61 нафар фуқарога 23,6 миллион сўм ва Хатирчи туманидаги 29 та ўзини ўзи бошқариш органида 36 нафар фуқарога 29,3 миллион сўм нафақа ва моддий ёрдам нотўғри тайинланган ва шунинг 63,8 миллион сўми тўланган. 

Текширув натижаларига асосан йўл қўйилган камчилик ва нуқсонлар бартараф қилинди, инвентаризация бўйича ўзгартирилган маълумотлар туман солиқ органларига тақдим этилди. 

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармасининг тўлиқ ҳисоботи билан ЎзА сайтида танишишингиз мумкин. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1