1

Равшан Эрматов "Малибу" ва "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан тақдирланди

СПОРТ 25.07.2014, 11:53
Равшан Эрматов "Малибу" ва "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан тақдирланди

Бразилияда бўлиб ўтган футбол бўйича жаҳон чемпионатида ҳакамлик қилган Равшан Эрматов ва Абдуҳамидулло Расуловлар тақдирланишди. Бу ҳақда ЎФФнинг твиттердаги расмий  саҳифасида хабар қолдирилди.

ФИФА ҳаками Равшан Эрматов "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан мукофотланди. Шунингдек, Эрматовга "Малибу", қанот ҳаками Абдулҳамидулло Расуловга эса "Орландо" автомобили совға қилинди. Маросим Олимпия Шон-шуҳрати музейида бўлиб ўтди.

Бундан Ташқари, Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ижроия Қўмитаси  ФИФА рефериси Равшан Эрматов «Ўзбекистон Футбол Федерацияси» фахрий нишони билан тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилди. 

Эслатиб ўтамиз, Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи Бразилиядаги мундиалнинг 4та ўйинида ишлашди. Равшан Эрматов бригадаси жаҳон чемпионатлари тарихида 9та учрашувда ишлаб жаҳон рекордини ўрнатди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1