1

Японияда жазирама ҳаво ҳарорати оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

ДУНЁ 29.07.2014, 09:52
 Японияда жазирама ҳаво ҳарорати оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

Японияда кузатилаётган иссиқ ҳаво ҳарорати оқибатида ҳафта давомида 15 киши вафот этди, 8580 киши эса офтоб уриши ташҳиси билан шифохонага етказилди. Бу ҳақда Япония ёнғин хавфсизлиги бошқармасига таяниб “РИА Новости” хабар беради.

21 июлдан 27 июлгача офтоб уриши ташҳиси билан шифохонага етказилганлар сони ўтган ҳафтага (3309 киши) нисбатан 2,6 баробарга кўпайди.

Энг жазирама ҳаво ҳарорати жума ва шанба кунларига тўғри келди. Шу кунларда 7 киши ҳалок бўлиб, 1,8 минг киши шифохонага тушди.

Япония бош метеорология агентлигининг хабар қилишича, шанба куни термометр кўрсаткичлари 35 даражадан кўтарилган. Хигасиоми шаҳрида  38,8 даража, Обама, Киото, Тояма ва Ёнаго шаҳарларида 38 даража қайд этилди.

Синоптиклар ҳафта бошида ҳаво ҳарорати озгинага пасайиши, аммо, ҳафта охирида яна 35 даражадан юқори бўлиши ҳақида огоҳлантиришмоқда.     

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1