1

Афғонистон президентининг яқин қариндоши ўлдириб кетилди

ДУНЁ 29.07.2014, 15:11
Афғонистон президентининг яқин қариндоши  ўлдириб кетилди

Афғонистонда мамлакат президенти Хамид Карзайнинг амакиваччаси  Хашмат Карзай ўлдириб кетилди.  Бу ҳақда ИТАР-ТАСС хабар бермоқда. 

Хашмат Карзай ифторлик  муносабати билан уйида кўп меҳмонларни кутган. Террорчи меҳмон сифатида ташриф буюриб, портловчи қурилмани ишга туширган. Қўпорувчилик оқибатида фақатгина Хашмат Карзай ҳалок бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, 17 июль куни жангарилар президентнинг ўзи - Хамид Карзайнинг кортежига ҳужум уюштиришган эди. Воқеа мамлакат шарқидаги Пактия вилоятида  содир бўлди. Ҳужум оқибатида давлат раҳбари қўриқлаш хизматининг 4 нафар ходими жароҳатланган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1