Бухоро вилоятининг Ромитан туманида набира-ўқувчи қиз бувисини тунаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, 28 май куни номаълум шахс “Атторон” МФЙда яшовчи М.Ғ. исмли аёлнинг уйига дераза орқали кириб, мехмонхонасидан 100.000 сўм пули, 250 АҚШ доллари ва 500 Россия рублини ўғирлаб кетган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни М.Ғ.нинг бирга яшовчи набираси коллеж ўқувчиси Г.Ж. содир этганлиги аниқланиб ушланган.






