1

Иштихонда 82 ёшли отахоннинг уйидан 56 кг кўкнори топилди

ЖИНОЯТ 01.06.2018, 10:40
Иштихонда 82 ёшли отахоннинг уйидан 56 кг кўкнори топилди

Самарқанд вилоят ИИБ ходимлари Иштихон туманида 82 ёшли отахоннинг уйида сақланаётган 56 кг гиёҳвандлик моддасини аниқлади. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд қилинишича, вилоят ҳудудида ўтказилаётган «Қора дори–2018» тадбири давомида Иштихон тумани «Барлос» МФЙга қарашли Ҳасан-Ҳусан қишлоғида яшовчи, 1936 йилда туғилган фуқаро А.С.нинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжалик томорқаси кўздан кечирилганида, яшаш уйини орқа томонидаги узумзорининг 33 кв.м майдонида жами 375 туп кўкнор гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётганлиги, шунингдек, яшаш уйи ва оғилхонасининг чордоқларида ёйиб, қуритилаётган жами 56 килограмм ўткир ҳидли, яшил рангли, «кўкнор» гиёхвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Иштихон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1