1

Озарбайжон - Ўзбекистон учрашувини грузиялик ҳакам бошқаради

СПОРТ 05.08.2014, 15:02
Озарбайжон - Ўзбекистон учрашувини грузиялик ҳакам бошқаради

20 август куни Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган Озарбайжон ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бошланиш вақти ва учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар номи маълум бўлди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Озарбайжон - Ўзбекистон ўйини 20 август куни Боку шаҳридаги «Bakcell Arena»стадионда бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 21:00да бошланиши режалаштирилган. Терма жамоалар ўртасидаги баҳсни эса, Георгий Вадачкария бошчилигидаги грузиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Маълумот ўрнида, Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 15 август кунли Тошкентда йиғилади ва тўрт кунлик машғулотлардан сўнг 19 август куни Озарбайжонга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказиш учун Боку шаҳрига жўнаб кетади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1