Тошкентда катта қийматдаги заргарлик буюмларини сотиб қочиб юрган фирибгар аниқланди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Қайд қилинишича, 2 июнь куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, шу йил март ойида Олмазор туманида яшовчи, муқаддам судланган, Д.И. Бешёғоч даҳасида жойлашган “Сой” кафеси олдида таниши, Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшовчи, Э.А.га умумий қиймати 12.000 АҚШ доллари бўлган заргарлик буюмларини сотиб беришини айтган.
Ушбу шахс алдаш йўли билан фуқаронинг ишончига кириб заргарлик буюмларини олиб ва сотиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Кўрилган чоралар натижасида Д.И. ушланган.






