1

Фоторепортаж: Cувтушар шаршараси ҳақида эшитганмисиз?

МАДАНИЯТ 04.06.2018, 14:38
Фоторепортаж: Cувтушар шаршараси ҳақида эшитганмисиз?

Қашқадарёда бетакрор иқлими ва манзарали табиати билан барчани ўзига мафтун эта оладиган сўлим гўшалар бисёр.

Бугунги фотосаёҳат Шаҳрисабз туманидаги Ҳисорак сув омбори, Ҳисор давлат қўриқхонасининг ноёб табиати, машҳур Сувтушар шаршараси томон.

Ҳисор давлат қўриқхонасида жониворларнинг 14 тури учрайди. Қўнғир айиқ, силовсин, қор қоплони ва қизил суғур сингари “Қизил китоб”га киритилган ҳайвонлар ҳам бор. Бундан ташқари, тоғ бургути, қор ғажири, болтаютар, каклик, ҳилол каби қушларни учратиш мумкин. Бу ерларда дуғбой, кийик ўти, коврак, зирк, наъматак каби 10 дан ортиқ доривор гиёҳлар ҳам ўсади.

Қўриқхонанинг Мироқи бўлими тасарруфидаги табиат бурчагида яна бир мўъжиза – машҳур Сувтушар шаршараси бор. У мамлакатимиздаги энг узун ва серсув шаршара ҳисобланади. 84 метр баландликка эга шаршарадан йилнинг май-июль ойларида ҳар сонияда 5-6 куб метр сув отилиб тушади. Шу жараёнда ҳосил бўлган заррачалар 250-300 метр, кучли шамол эсиб турган пайтларда 500-600 метргача сачраб тарқалади ва ажойиб микроиқлим ҳосил қилади.

Натижада бу ерда ёзнинг жазирамасида ҳам ҳаво салқин ва мўътадил бўлади.

2.jpg

3.jpg

4.jpg

5.jpg

6.jpg

7.jpg

8.jpg

9.jpg

10.jpg

11.jpg

12.jpg

13.jpg

15.jpg

17.jpg

18.jpg

20.jpg

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1