1

​Ўртачирчиқда “бедарак йўқолган” шахснинг жасади ўз уйидан топилди

ЖИНОЯТ 04.06.2018, 17:14
​Ўртачирчиқда “бедарак йўқолган” шахснинг жасади ўз уйидан топилди

2017 йил 19 сентябрда Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида яшовчи З.А. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2017 йил 16 сентябрь куни бирга яшаган турмуш ўртоғи Ҳ.А. уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида марҳум Ҳ.А.нинг уйида ёлланиб ишлаган Бўстонлиқ туманида яшовчи муқаддам судланган Б.С. эрини бедарак йўқолганлиги ҳақида ариза берган уй бекаси З.А. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, 2017 йил 17 сентябрь куни марҳум Ҳ.А. уйи айвонида ухлаб ётганида Б.С. унинг бошига болға билан уриб ўлдириб, З.А. билан биргаликда жасадни уйи ҳовлисига кўмиб юборганликлари аниқланган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Б.С. ва З.А.лар ушланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1